
Жиззахда Шароф Рашидов ижодига бағишланган «Ёш китобхон» танлови ўтказилди
2025 йил 30 январ куни Шароф Рашидов илмий-маърифий уй-музейида Жиззах шаҳар 10-умумтаълим мактаби ва Шароф Рашидов туман ихтисослаштирилган мактаби билан ҳамкорликда “Ёш китобхон” танлови ва ўқувчилар ўртасида “Китоб–халқ маданиятини барпо этувчи пойдевордир” лойиҳаси доирасида Шароф Рашидовнинг асарлари ҳақида иншо ёзиш ва “Ёш китобхон” танлови ғолибларини тақдирлаш тадбири ўтказилди.
Тадбирни Шароф Рашидов илмий-маърифий ёдгорлик уй-музейи директори А. Исоқов очиб берди

Шундан сўнг “Ёш китобхон” танловининг Шароф Рашидов ижодига бағишлаб ёзган иншоси учун 10-умумтаълим мактаб ўқувчилари ғолиблари совғалар билан тақдирланди:
1-ўрин. 10-умумтаълим мактаби 8 в-синф ўқувчиси Валиева Висола
2-ўрин. 10-умумтаълим мактаби 9 б-синф ўқувчиси Облокулова Малика
3-ўрин. 10-умумтаълим мактаби 9 б-синф ўқувчиси Иномжонова Ёқутой.
“Ёш китобхон” танловининг Шароф Рашидов ижодига бағишлаб ёзган иншоси учун ихтисослаштирилган мактаби ўқувчилари ғолиблари совғалар билан тақдирланди:
1-ўрин. Ихтисослаштирилган мактаби 11 б-синф ўқувчиси Асқарова Мадина
2-ўрин. Ихтисослаштирилган мактаби 10 а-синф ўқувчиси Ибодуллаева Мавлуда
3-ўрин. Ихтисослаштирилган мактаби 10 а-синф ўқувчиси Олтинбекова Баҳора

Тадбир сўнгида Ғолиблар танлов ташкилотчилари томонидан эътироф этилди ҳамда эсдалик совғалар билан тақдирланди ва мактаб ўқитувчиларига Ташаккурнома ва Шароф Рашидовнинг китобларидан совға қилинди.
Тадбирда 130 нафар қатнашчи иштирок этди.