
Шароф Рашидов уй-музейида «Уч авлод» учрашуви «Улуғ аждодлар мероси – жасорат» мавзусида бўлиб ўтди
Ёшларни юксак ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ёшларда миллий ва умуминсоний қадрият ва анъаналарга, катта авлод вакилларига ҳурмат руҳида тарбиялаш, онгига миллий ғурур, ватанпарварлик фазилатларини сингдириш, бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Жиззах вилоят Кенгаши, Шароф Рашидов уй-музейи, Миллий гвардия Қўриқлаш бошқармаси, вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳамкорлигида Шароф Рашидов уй-музейида “Улуғ аждодлардан мерос–шижоат” мавзусида фахрийлар, ҳарбийлар ва ёшлар иштирокида “Уч авлод учрашуви” ва Шароф Рашидов уй- музейига саёҳат ташкил қилинди.

Уч авлод учрашувида сўзга чиққанлар томонидан атоқли давлат арбоби ёзувчи Шароф Рашидович ҳаёти ва ижоди унинг босиб ўтган йўли ўзбек ҳалқи учун олиб борган ислоҳатлари мехнатларини ва ҳозирги кунда бу буюк зотнинг хотирасини абадийлаштиришда олиб борилган саъйи-ҳаракатлар ҳақида ўз фикр ва мулоҳазалар ҳамда Шароф Рашидовни иккинчи жаҳон урушидаги кўрсатган жасорати ва ватанпарварлиги юзасидан тўхталиб ўтишди. Учрашув қизғин савол – жавобларга бой тарзда ўтказилди.

Учрашув давомида Шароф Рашидов уй музейида давлат арбоби Шароф Рашидовнинг ҳаёти билан боғлиқ бир қатор экспонатлар билан танишдилар. Музей илмий ҳодими ёшларга ва ҳарбий хизматчиларга Шароф Рашидовнинг ҳаёт йўли, Жиззах вилоятида амалга оширган бунёдкорлик фаолияти ҳақида сўзлаб берар экан, нафақат давлат ва сиёсат арбоби эканлиги, балки юксак истеъдод соҳиби ва буюк ижодкор шахс эканлигини ҳам таъкидлаб ўтди.
Ҳарбий хизматчилар ва ёшлар ўтказилган тадбирлар давомида катта маънавий озуқага эга бўлишди. Тадбирларда 85 нафар ёшлар ва ҳарбий хизматчилар қамраб олинди.