Жиззахда “Шароф Рашидович Рашидовнинг адабий мероси Янги Ўзбекистон стратегияси контекстида” мавзусида анжуман бўлиб ўтди.
Анжунманнинг ялпи мажлиси Ҳиндистоннинг Sambhram университетида, уч бўлимларда ишлаш эса Шароф Рашидов номидаги вилоят Ахборот-кутубхона марказида ташкил этилди.
Олий Мажлис Парламент комиссиясининг 2023 йил 2 августдаги 2-сон қарорига мувофиқ “Шароф Рашидов – истеъдодли шоир, ёзувчи, адабиёт ва санъат ҳомийси” лойиҳаси доирасида Жиззах шаҳрида 2024 йил 20 сентябр куни “Шароф Рашидович Рашидовнинг адабий мероси Янги Ўзбекистон стратегияси контекстида” мавзусида Республика илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан молиявий ёрдам кўрсатилди. Анжуман ташкилотчиси – “Шароф Рашидов илмий-маърифий ёдгорлик уй-музейи” ННТ ва ҳамкорлар: Жиззах вилояти ҳокимияти, “Шароф Рашидов номидаги халқаро жамоат фонди” ННТ, Жиззах шаҳридаги университетлар, ЎзННТМА Жиззах вилояти бошқармаси.
Aнжуман мақсади – атоқли давлат арбоби, ёзувчи ва шоир Ш. Р. Рашидовнинг адабий меросини илмий тадқиқ этиш ва ўрганиш. Aнжуман вазифаси – Янги Ўзбекистон стратегияси контекстида Шароф Рашидовнинг адабий меросини ўрганиш бўйича янги муҳокама майдонини шакллантириш. Анжуманда Буюк Британия, Италия, Озарбайжон, Тожикистон, Қозоғистон ва Ўзбекистондан 60 дан ортиқ таниқли олим ва адабиётшунослар иштирок этди.
Анжуманда таъкидланганидек, сўнгги ўн йилликда кенг жамоатчилик, академик ва олий таълим муассасалари вакиллари, олимлар, тадқиқотчилар, публицистлар ва бошқа мутахассислар томонидан Ўзбекистоннинг янги тарихини ўрганиш жараёнида Ш. Р. Рашидовнинг мамлакатимизда амалга оширган ишлари адабий-бадиий мероси муҳим ҳодиса сифатида мунтазам илмий ўрганилаётгани таъкидлаб ўтилди. Ўзбекистоннинг биринчи Президенти И. A. Каримов ва Ўзбекистон Президенти Ш. M. Мирзиёев томонидан имзоланган Ш. Р. Рашидов таваллудининг 75 йиллиги (1992 й.) ва 100 йиллиги (2017 й.) тўғрисидаги Фармонлари, шунингдек, Ўзбекистон Фанлар академиясидаги Республика илмий конференцияси (2017 й.) ва “Шароф Рашидов – давр инсони” халқаро фанлараро илмий-амалий конференцияси (2021 й.) бунинг тасдиғидир.
Анжумандан кузланган максад, ХХ аср мамлакатда жамиятнинг умуминсоний маънавий қадриятларни, фалсафий тафаккурини ва ахлоқий эстетикани ривожлантириш парадигмаси яратган Шароф Рашидовнинг адабий меросини турли илмий-таълим муассасаларидан кенг таркибий тадқиқотчиларни тўплаб, уларнинг иштирокида тадқиқ этиш.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистонда ёш, аммо ишонч билан кучайиб бораётган илм зиёлилари томонидан анжуман дастурига
муносиб даражада тақдим этилган маъруза мавзуларининг ҳар хил эканлиги билан аҳамиятлидир.
Ш. Р. Рашидовнинг бадиий ижодини оммалаштириш мақсадида анжуман иштирокчиларига, ёш ўқувчилар учун ўзбек тилида лотин алифбосида чоп этилган “Ғолиблар” китобининг янги нашри тақдим этилди.
Анжуман ўз олдига қўйган мақсадларига эришди. Анжуман материаллари тўпламига кирилган бир қатор қизиқарли ва ўзига хос маърузалар тингланди ва муҳокама қилинди.
Анжуман иштирокчилари атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Ш. Р. Рашидов шахси, унинг ХХ асрнинг 50-80-йиллари тарихий давргача олиб борган Ўзбекистон иқтисодиётининг барча тармоқлари, ижтимоий тараққиёти, адабиёти ва маданияти юксалиши, барқарорлик ва халқлар ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашга қўшган тарихий хизматларига катта қизиқиш билдиришларига ишонч билдиришди.