Шароф Рашидов хотирасига бағишланган реаллик технологияларидан фойдаланган ҳолда ўтказилган кенгайтирилган очиқ дарс
“Тараққиётга эришиш учун рақамли билимлар ва замонавий ахборот технологияларини эгаллашимиз зарур ва шарт. Зеро, бугун дунёда барча соҳаларга ахборот технологиялари чуқур кириб бормоқда”. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан 24.01.2020
Жорий йилнинг 12-март куни Жиззаҳ вилоятидаги Шараф Рашидов номидаги 10-умумтаълим мактабида Шараф Рашидов Халқаро жамоат Фонди ташаббуси билан “SmartChain” МЧЖ ташкилоти билан ҳамкорликда кенгайтирилган реаллик технологиясидан (инглизча “augmented reality” – АР)дан фойдаланган ҳолда мактаб ўқувчилари учун биргаликда ишлаб чиқилган ўқув интерактив откриткаларнинг тақдимоти бўлиб ўтди. Тақдим этилган откриткалар “Буюк давлат ва жамоат арбоби, ёзувчи ва шоир Шараф Рашидович Рашидов ҳаёти ва ижоди” мавзусида бўлди.
Откриткалар билан ишлаш учун Google Play ва AppStore платформаларида бепул юклаб олиш учун мавжуд бўлган “NazzAR” номли кенгайтирилган ҳақиқат иловасини юклаб олиш керак. Иловани ишга туширганингизда, танланган тиллар учун кириш очилади, кейин смартфон камераси ёқилади, смартфон камерасини откриткага йўналтирганингизда, олдиндан танланган тилдa Шароф Рашидов ҳаёти ва ижоди ҳақида ҳикоя қилувчи маълумот ишга туширилади.
Тақдимотда вилоят халқ таълими бошқармаси раҳбарияти, “Шароф Рашидов” Фонди вакиллари, мактаб директорлари, ўқитувчилар ва умумтаълим мактаблари ўқувчилари иштирок этди. “SmartChain” МЧЖ раҳбари Бобур Раҳимов Ўзбекистоннинг ёш авлоди учун республикамизнинг тарихий-маданий мероси ва бетакрор табиий гўшалари ҳақида замонавий, муносиб ахборот контентини яратишнинг аҳамияти, шу нуқтаи назардан, инновацион рақамли технологиялар – бу ватанпарварликни ривожлантириш ва ўз мамлакатининг маданий меросини сақлаш муҳимлигини тушуниш, турли соҳаларда янги билимларни ўзлаштиришга ҳисса қўшадиган шаклдир. Шундай қилиб, 10-сонли мактаб директори ……………… саволига жавоб берар экан, Бобур Камолович, кенгайтирилган ҳақиқат технологияси деярли барча мактаб фанларини ўқитишда жуда самарали бўлиши мумкинлигини ва инсон фаолиятининг турли соҳаларида ҳам қўлланилишини тасдиқлади. Маърузачининг нутқи, кенгайтирилган реалликдаги ўқув откриткалари билан намойиш этилган тақдимот барча тингловчиларда катта қизиқиш уйғотди.
Шароф Рашидов халқаро жамоат фонди Б.Рахимовга юқори даражадаги хизматлари учун “Ташаккурнома” тақдим этди ва “SmartChain” МЧЖ билан ҳамкорликни давом эттириш ниятини билдирди. Жамғарма халқаро эътирофга эга, ҳорижий ва маҳаллий истеъмолчилар билан ишлаш тажрибасига эга ушбу компания томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон мактаблари учун кенгайтирилган реаллик технологиясига эга таълим откриткаларидан фойдаланиш бўйича илк тажриба мамлакатимизнинг турли тармоқлари, республика иқтисодиёти, идоралари ва корхоналари вакилларида ҳам қизиқиш уйғотиши мумкин, деб ҳисоблайди.