ЭЛ-ЮРТ ТАКДИРИГА ЖОНКУЯРЛИК ВА САДОҚАТ НАМУНАСИ
Тошкент фотосуратлар уйида Шароф Рашидов номидаги халқаро жамоат фонди, Узбекистон Бадиий академияси ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган фотокўргазма ана шундай тадбирлардан бири бўлди.
“Шароф Рашидов – сиёсатчи ва дипломат” мавзуидаги кўргазмада давлат ва жамоат арбоблари, тарихчи олимлар, сиёсатшунослар, ижодкор зиёлилар, ёшлар, Шароф Рашидовнинг фарзандлари, дўстлари, ҳамкасблари, шогирдлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди.
Тадбирнинг очилишида Шароф Рашидов давлат арбоби, сиёсатчи ва дипломат сифатида Ватанимиз тарихидан муносиб ўрин эгаллагани таъкидланди. Собиқ мустабид тузум даврида яшаган ва фаолият олиб борган бу инсон турли тазйиқ ва синовларга қарамай, халқимизга садоқат билан хизмат кўрсатди. Республикага раҳбарлик қилган йилларида қанчадан-қанча шаҳару қишлоқлар обод бўлди. Илм-фан, таълим ва соғлиқни сақлаш, маданият ва санъат соҳаларида улкан муваффақиятларга эришилди. Минглаб гектар қаровсиз ерлар ўзлаштирилиб, зироатчилик ривожлантирилди. Халқнинг турмуш даражаси яхшиланди. Мамлакатда юзлаб завод ва фабрикалар курилди, боғу роғлар, хиёбонлар барпо этилди. Юртдошларимиз, айниқса, бу инсон бошчилигида 1966 йилдаги кўплаб вайронагарчиликлар келтирган зилзиладан сўнг қисқа муддатда замонавий Тошкентнинг мустаҳкам пойдевори яратилганини яхши эслайди.
Афсуски, Шароф Рашидов вафот этгач, собиқ тузум мафкурачилари томонидан ушбу давлат арбоби шаънига турли бўҳтон, туҳмат ва маломатлар ёғдирилди. Узбекистоннинг мустақилликка эришиши билан тарихий адолат тикланди. Шароф Рашидов номи миллатпарвар, халқсевар, фидойи, жонкуяр, бағрикенг раҳбар, атоқли адиб сифатида абадийлаштирилди.
Кейинги йилларда Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мамлакатимизда Шароф Рашидов хотирасини улуғлашга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Халқимизнинг хоҳиш-истаклари инобатга олиниб, унинг 100 йиллик таваллуд тўйи бутун юртимиз миқёсида кенг нишонланди. У киши туғилиб камолга етган Жиззах заминида муҳташам ёдгорлик мажмvаси барпо этилди. Мемоҳалқига садоқат билан хизмат қилишга даьват этиб туради.
Фотокўргазмада ўта оғир даврда республикага раҳбарлик қилган атоқли давлат арбоби ва адиб фаолияти акс эттирилган. Турли йилларда кечган воқеа-ҳодисалар тасвири муҳрланган суратларга назар солар экансиз, бу инсоннинг моҳир сиёсатчи ва дипломат эканлигига яна бир бор амин бўласиз. Кўргазмадан, асосан, “учинчи дунё” давлатларига расмий ташрифлар ва хорижий сафарлар чоғида тасвирга туширилган 80 дан ортиқ нодир асарлар ўрин олган. Жумладан, Шароф Рашидов 1956 йилда собиқ иттифоқ делегацияси таркибида Покистон, Ҳиндистон, Бирма, Вьетнам, Хитой, Мўғулистонга сафар қилади. Ушбу ташрифлар муваффақияти шу билан изоҳланадики, мазкур воқеалар натижасида нафақат собиқ иттифоқ, балки республиканинг ташқи дунё, айниқса, мустамлакачилик қарамлигидан озод бўлган мамлакатлар билан алоқалари янада кенгаяди.
Ушбу фотокўргазма қалбимда илиқ хотираларни жонлантирди, – дейди Гулнора Рашидова. – Отамиз билан боғлиқ ҳар бир экспонат биз учун қадрли. Уларда Ватан равнақи учун ором билмас, ҳақиқий жонкуяр, жасоратли ва матонатли шахс қиёфаси намоён бўлиб турибди. Бугун бу инсон хотирасига кўрсатилаётган ҳурмат-эҳтиромдан ниҳоятда хурсандмиз.
Тадбир давомида Ўзбекистонда илк бор тақдим этилган ноёб лойиҳа – Шароф Рашидовнинг интерфаол онлайн-музейи тақдимоти ҳам бўлиб ўтди. Виртуал музей экспозициясидан унинг ҳаёти, мамлакатимиз тараққиётига қўшган ҳиссаси тўғрисида ҳали кўпчиликка маълум бўлмаган нодир саҳифалар ўрин олган. Мобиль фотокўргазма, шунингдек, Жиззах ва Самарқанд шаҳарларида ҳам ўтказилиши режалаштирилган. Тошкент фотосуратлар уйида Шароф Рашидов номидаги халқаро жамоат фонди, Узбекистон Бадиий академияси ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган фотокўргазма ана шундай тадбирлардан бири бўлди.
“Шароф Рашидов – сиёсатчи ва дипломат” мавзуидаги кўргазмада давлат ва жамоат арбоблари, тарихчи олимлар, сиёсатшунослар, ижодкор зиёлилар, ёшлар, Шароф Рашидовнинг фарзандлари, дўстлари, ҳамкасблари, шогирдлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди.
Тадбирнинг очилишида Шароф Рашидов давлат арбоби, сиёсатчи ва дипломат сифатида Ватанимиз тарихидан муносиб ўрин эгаллагани таъкидланди. Собиқ мустабид тузум даврида яшаган ва фаолият олиб борган бу инсон турли тазйиқ ва синовларга қарамай, халқимизга садоқат билан хизмат кўрсатди. Республикага раҳбарлик қилган йилларида қанчадан-қанча шаҳару қишлоқлар обод бўлди. Илм-фан, таълим ва соғлиқни сақлаш, маданият ва санъат соҳаларида улкан муваффақиятларга эришилди. Минглаб гектар қаровсиз ерлар ўзлаштирилиб, зироатчилик ривожлантирилди. Халқнинг турмуш даражаси яхшиланди. Мамлакатда юзлаб завод ва фабрикалар курилди, боғу роғлар, хиёбонлар барпо этилди. Юртдошларимиз, айниқса, бу инсон бошчилигида 1966 йилдаги кўплаб вайронагарчиликлар келтирган зилзиладан сўнг қисқа муддатда замонавий Тошкентнинг мустаҳкам пойдевори яратилганини яхши эслайди.
Афсуски, Шароф Рашидов вафот этгач, собиқ тузум мафкурачилари томонидан ушбу давлат арбоби шаънига турли бўҳтон, туҳмат ва маломатлар ёғдирилди. Узбекистоннинг мустақилликка эришиши билан тарихий адолат тикланди. Шароф Рашидов номи миллатпарвар, халқсевар, фидойи, жонкуяр, бағрикенг раҳбар, атоқли адиб сифатида абадийлаштирилди.
Кейинги йилларда Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мамлакатимизда Шароф Рашидов хотирасини улуғлашга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Халқимизнинг хоҳиш-истаклари инобатга олиниб, унинг 100 йиллик таваллуд тўйи бутун юртимиз миқёсида кенг нишонланди. У киши туғилиб камолга етган Жиззах заминида муҳташам ёдгорлик мажмvаси барпо этилди. Мемоҳалқига садоқат билан хизмат қилишга даьват этиб туради.
Фотокўргазмада ўта оғир даврда республикага раҳбарлик қилган атоқли давлат арбоби ва адиб фаолияти акс эттирилган. Турли йилларда кечган воқеа-ҳодисалар тасвири муҳрланган суратларга назар солар экансиз, бу инсоннинг моҳир сиёсатчи ва дипломат эканлигига яна бир бор амин бўласиз. Кўргазмадан, асосан, “учинчи дунё” давлатларига расмий ташрифлар ва хорижий сафарлар чоғида тасвирга туширилган 80 дан ортиқ нодир асарлар ўрин олган. Жумладан, Шароф Рашидов 1956 йилда собиқ иттифоқ делегацияси таркибида Покистон, Ҳиндистон, Бирма, Вьетнам, Хитой, Мўғулистонга сафар қилади. Ушбу ташрифлар муваффақияти шу билан изоҳланадики, мазкур воқеалар натижасида нафақат собиқ иттифоқ, балки республиканинг ташқи дунё, айниқса, мустамлакачилик қарамлигидан озод бўлган мамлакатлар билан алоқалари янада кенгаяди.
Ушбу фотокўргазма қалбимда илиқ хотираларни жонлантирди, – дейди Гулнора Рашидова. – Отамиз билан боғлиқ ҳар бир экспонат биз учун қадрли. Уларда Ватан равнақи учун ором билмас, ҳақиқий жонкуяр, жасоратли ва матонатли шахс қиёфаси намоён бўлиб турибди. Бугун бу инсон хотирасига кўрсатилаётган ҳурмат-эҳтиромдан ниҳоятда хурсандмиз.
Тадбир давомида Ўзбекистонда илк бор тақдим этилган ноёб лойиҳа – Шароф Рашидовнинг интерфаол онлайн-музейи тақдимоти ҳам бўлиб ўтди. Виртуал музей экспозициясидан унинг ҳаёти, мамлакатимиз тараққиётига қўшган ҳиссаси тўғрисида ҳали кўпчиликка маълум бўлмаган нодир саҳифалар ўрин олган. Мобиль фотокўргазма, шунингдек, Жиззах ва Самарқанд шаҳарларида ҳам ўтказилиши режалаштирилган.